11:30 | 13.06.23 1782

Қўқондаги бозорда содир бўлган йирик ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди

Bugun.uz манбасининг хабар қилишича, ёнғин оқибатида бир нафар аёл куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган

Таъкидланишича, 12 июн куни соат 19:17 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Байналминал кўчасида жойлашган «Буюк Ипак йўли» савдо комплекси ҳудудидаги дўкон расталарида содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга асосан 10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:25 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бўлаётган ҳудуд соат 20:25 да қуршаб олинган.

Соат 23:12 да вазирлик ёнғинни ўчириш жараёни акс этган лавҳаларни эълон қилди. Соат 23:30 га келиб, ёнғин тўлиқ ўчирилгани хабар қилинди.

Bugun.uz манбасининг хабар қилишича, ёнғин натижасида бир нафар аёл куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг хабар қилишича, Қўқондаги савдо комплексларида содир бўлган ёнғин бўйича Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 986
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 449
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 509
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1851
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 812
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1196