16:54 | 13.06.23 2178

Террорчи ташкилот сафига қўшилган ака-укалардан бири 10 йилга қамалди

Улардан бири қуролли тўқнашувлар вақтида вафот этган

2018 йилда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти фаолиятида иштирок этган андижонлик ака-укалардан бири қуролли тўқнашувлар вақтида вафот этди. Яна бирига эса Ўзбекистонда суд ҳукми ўқилиб, у 10 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Маълум бўлишича, Андижон шаҳрида яшовчи, 26 ёшли шахс 2017 йил июнда ишлаш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрига бориб, савдо дўконида сотувчилик билан шуғулланган. Орадан бир йил ўтиб, унинг олдига 28 ёшли акаси боргач, улар бирга ишлай бошлаган.

Аниқланишича, ака укасига террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Бухорийларнинг маърузаларини тарғиб қилган ва Сурияга бориб, жиҳод қилиш кераклигини айтган. 2018 йилнинг кузида ака, кейинроқ эса укаси Суриядаги террористик ташкилот сафига бориб қўшилган. 28 ёшли ака Сурияда қуролли тўқнашувлар вақтида ўлган.

«Ўша пайтлари террористик ташкилотлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар, амир бўлиш учун етакчиларнинг ўзаро низоларга киришишларини кўриб, ҳафсаласи пир бўлган андижонлик йигит онаси юборган пуллар ёрдамида Туркияга қайтиб ўтган. Кейинроқ бир муддат Қирғизистонда бўлиб, сўнгра Қозоғистонга борган. Ушбу давлатнинг сохта фуқаролик паспортини олган мазкур шахс ҳужжатни қалбакилаштиргани учун ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилган», — дейилади хабарда.

 


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 417
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 268
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 199
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 295
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 270
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 649