18:06 | 13.06.23 2052

Ўқувчиларга шароит яратмай туриб, таълим сифати ҳақида гапириш бефойда — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Ангордаги 9-мактабга бориб, у ердаги ҳолат билан танишди

Саида Мирзиёева Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 9-мактабга бориб, у ердаги ҳолат билан танишди. Бу ҳақида ўзининг Telegram каналида маълумот берди.

Фото: Telegram/Саида Мирзиёева

«Афсуски, чекка ҳудудлардаги айрим мактабларимизнинг аҳволи ниҳоятда аянчли. Мен Ангор туманидаги 9-мактабни кўздан кечириб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Бу ерда энг бирламчи шароитлар ҳам йўқлиги, коммуникация, мактаб жиҳозлари, ҳаттоки ўқувчилар учун жой етарли эмаслигини кўриш мен учун оғриқли бўлди.»

Фото: Telegram/Саида Мирзиёева

Унинг сўзларига кўра, мактабларга эҳтиёж мунтазам равишда ошиб боряпти. Туғилишлар сони йилдан йилга кўплиги учун ҳам баъзи мактабларда битта синфда 40 тагача ўқувчи ўтиргани ҳам ҳақиқат. Лекин бу муаммоларни ҳал этмасликнинг иложи йўқ, ўқувчиларга шароит яратмасдан туриб, таълим сифатида ҳақида гапириш бефойда.

Фото: Telegram/Саида Мирзиёева

Таъкидланишича, бошланғич синфлар учун замонавий ўқитиш тизими шу йил сентабр ойидан жорий этиляпти. Инглиз тилини ўргатиш учун хориждан чет тили мутахассислари олиб келиняпти, мактаблар учун замонавий жиҳозлар ажратиляпти. Булар ушбу йўналишдаги ишларнинг ҳаммаси эмас.


Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 158
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1070
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 387
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 758
Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

12:06 | 21.09.23 426
Наманганда содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди — видео

Наманганда содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди — видео

11:46 | 21.09.23 963