9:06 | 13.06.23 1459

«Ўзгидромет» бугунги об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Синоптиклар Республиканинг айрим ҳудудларида чанг тўзони бўлишини айтишди

«Ўзгидромет» 13 июн куни Ўзбекистонда кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ахборотини эълон қилди. Унга кўра, Республикада булутли об-ҳаво кузатилиб, баъзи жойларда қиcқа ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент шаҳри: ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23°…+25°, кундузи +37°…+39° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти: ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, Устюртда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20°…+25°, кундузи +34°…+39° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари: ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20°…+25°, кундузи +36°…+41° бўлади.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари: ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20°…+25°, кундузи +34°…+39° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20°…+25°, кундузи +36°…+41° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари: ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23°…+28°, кундузи +34°…+39° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари: ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14°…+19°, кундузи +25°…+30° бўлади.