Хабарга кўра, бугун, 14 июн куни Яшнобод, Учтепа, Яккасарой ва Чилонзор туманларининг қуйидаги ҳудудлари электр таъминотидан узилади:
11:30 | 14.06.23 1184
Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр энергияси ўчирилди
Бунга таъмирлаш ишлари сабаблиги айтилди
Тошкент шаҳридаги 4 та туманнинг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали маълум қилди.
- Яшнобод туманининг: «Шохсанам», «Катта Янгиобод», «Авиасозлар», «Наврўзобод», «Парвоз» ҳамда «Дилбоғ» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
- Учтепа туманининг: «Боғистон» МФЙнинг 4 та кўп қаватли турар жой биносида соат 17:00 гача;
- Яккасарой туманининг: «Муқимий» МФЙ ҳудудида соат 17:00 гача;
- Чилонзор туманининг: «Дўмбиробод» ҳамда «1-Чарх Камолон» МФЙлари ҳудудида соат 18:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Ўз навбатида «Ҳудудий электр тармоқлари»АЖ Тошкент шаҳар филиали етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.