16:18 | 14.06.23 1163

Зангиотада Spark қарама-қарши йўналишдаги Damas’га тўқнашиб, ЙТҲ содир этди

Spark ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган

Тошкент вилояти Зангиота туманида Damas ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 9 июн куни M-34 Тошкент-Душанбе автомобил йўлининг Зангиота туман ҳудудидан кесиб ўтган қисмида ҳаракатланаётган Spark ўзига қарама-қарши йўналишда кетаётган Damas’га тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Бунинг оқибатида Spark ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, яна 8 нафар ҳодиса иштирокчилари турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун 20 га яқин шифокорлар жалб қилинган.

8 нафар шахснинг 4 тасида шок ҳолати кузатилган ва 3 та беморда операция муолажалари ўтказилган. Ҳозирда барча беморнинг аҳволи стабил ҳолатда.

Ушбу тўқнашув натижасида яна Matiz ва Spark русумли транспорт воситаларига ҳам техник шикаст етган. Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 343
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 627
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 614
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 461
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 334
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 651