16:54 | 15.06.23 1807

Андижонда газ баллонининг портлаши оқибатида фуқаро вафот этди

Портлаш «пропан» (суюлтирилган газ) баллони чақнаши оқибатида юзага келган

Жорий йилнинг 08 июн куни соат таҳминан 16:20 ларда Андижон шаҳар, «Ёрбоши» МФЙ, Соҳил кўчасида яшовчи 1952 йилда туғилган К.М. ва 1996 йилда туғилган Ж.Х. яшаш хонадонида мавжуд «пропан» (суюлтирилган) газ баллонидан чақнаш юз бериши натижасида тан жароҳати олиб, РШТТЁИМ Андижон филиали тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган. Бу ҳақда Андижон шаҳар прокуратураси Bugun.uz га маълум қилди.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарaмасдан, фуқаро М.К. РШТТЁИМ Андижон филиали тез тиббий ёрдам бўлимида вафот этган.

Дастлабки тиббий маълумотга кўра, М.К. да алангадан 1-2-3 АБ даражада танасининг 100% куйиши, ЮНЙК 2-даражали куйиши хасталиги, шок даври ўта оғир даражали куйиш шоки, Х.Ж. да эса алангадан 1-2-3 АБ даражада танасининг 80% куйиши, ЮНЙК 2-даражали куйиши хасталиги, шок даври ўта оғир даражали куйиш шоки каби жароҳатлар аниқланган.

Воқеа жойидан ёнғин натижасида куйган нарса ва буюмлардан намуналар олиниб, ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ёнғин-техникавий ва уларга етказилган тан жароҳатлари даражасини аниқлаш мақсадида  суд-тиббий экспертизалари тайинланган.

Шунингдек, ФВВ Андижон вилояти бошқармаси, «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали ва Андижон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига хизмат текшируви тайинланган.

Ҳолат бўйича М.К. ва Х.Ж.ларнинг оила аъзолари, шаҳар ФВБ бўлим ходимлари ва воқеага алоқадор бўлган барча фуқаролардан батафсил тушунтириш хатлари олинган.

Терговга қадар текширув давомида хонадоннинг яшаш уйи очиқ айвонида 20 литр ва 50 литр ҳажмли суюлтирилган газ баллонлари тўпланиб, уй эгасининг фарзанди Х.Ж. томонидан Андижон шахар газ таъминоти бўлимида рўйхатда бўлмаган 20 литр ва 50 литр ҳажмли газ баллонларидан очиқ  айвонга газ сизиб чиққанлигини сезмасдан газ баллонларини бир-бирига тўқнаштириши натижасида чақнаш ҳодисаси содир бўлганлиги қайд қилинган.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 388
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 687
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 637
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 482
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 345
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 674