14:30 | 15.06.23 1086
Пластик картадан 52 млн сўм пулни ноқонуний ўзлаштирган шахс ушланди
Ҳолат бўйича аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган
2023 йил 7 июн куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 37 ёшли аёл ва бошқалар ариза билан мурожаат қилиб, 2023 йил май ойида, ўзларининг пластик карталаридан жами 52 миллион сўм пулларини номаълум шахс, ечиб олганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Давлатобод туман ИИБ ЖҚБ томонидан тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, жиноятни Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи, 30 ёшли аёл содир этганлиги аниқланган.
Ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.