15:06 | 15.06.23 1472

Тошкентда АҚШ фуқароси жаримага тортилди

Ҳуқуқбузардан давлат фойдасига 990 000 сўм миқдорида жарима ундирилди

Тошкентда АҚШ фуқароси ҳимоя ордерини бузгани ва безорилик қилгани учун жаримага тортилди. Nemolchi’нинг хабар беришича, АҚШ фуқароси ўз турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, қoнунбузарлик содир этган.

Жорий йилнинг 27 май куни АҚШ фуқароси Максим Пенсон Самарқанд савдо марказида бирга яшовчи турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, уни ҳақоратлайди ва унга пакетлар улоқтира бошлайди. Маълум бўлишича, бу унга нисбатан биринчи тажовуз эмас: жабрланувчи аввалроқ ҳимоя ордерини олган.

9 июн куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди видеоконференцалоқа орқали очиқ суд мажлисида Максим Пенсонни ҳимоя ордери талабларини бузиш (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, 206-1-модда) ва майда безорилик (183-модда) да айбдор деб топди. Судья A.A. айбланувчининг ёши, оилавий аҳволи, шунингдек, моддий аҳволини инобатга олиб, унга нисбатан жарима солишни мақсадга мувофиқ деб топди.

  • 183-моддага асосан майда безорилик бўйича 990 минг сўм (БҲМнинг 3-5 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланган);
  • 206-1-модда бўйича тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик учун 330 минг сўм (БҲМнинг 1-3 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланади).

Суд томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддасига асосан айбланувчидан иккита ҳуқуқбузарлик учун жами 990 000 сўм миқдорида давлат фойдасига жарима ундирилди.

Суднинг ушбу қарори хали кучга кирмаган. Қарордан норози бўлган тарафлар суд қарорининг нусхаси топширилган ёки олинган кундан бошлаб йигирма кун ичида Тошкент шаҳар судига шикоят ёки протест келтириши мумкин.


Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 119
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 244
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1204
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 438
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 812
Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

12:06 | 21.09.23 451