12:06 | 16.06.23 1784
Тошкентда автобус вa Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Lacetti ҳайдовчиси шифохонада вафот этган
Жорий йилнинг 15 июн куни соат 08:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Султония кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳодиса 1978 йилда туғилган фуқаро И.С. бошқарувидаги Isuzu русумли автобус ҳамда 1991 йилда туғилган фуқаро И.M. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина иштирокида содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари cабаб тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг ҳаракатларига қарамасдан И.M. вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.