16:54 | 16.06.23 2016

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайиши айтилди

20 июнда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати 4-6 даражага пасаяди

Ўзбекистонда +45° даража иссиқдан кейин ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 17-19 июн кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво ҳарорати +40°…+41° даражагача, жанубда +42°…+45° даражагача кўтарилади.

19 июнда шимолий ҳудудларга, 20 июнда республиканинг барча ҳудудларига Кавказ минтақасидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади.

18 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, 19-20 июнда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича шамол тезлиги баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

18-20 июнда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. 19-20 июнда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

19 июнда шимолий ҳудудлар, 20 июнда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати 4-6 даражага пасаяди.