16:20 | 17.06.23 2300

Тошкентда метро қурилиши юзасидан жамоатчилик фикри ўрганилди

Экофаоллар дарахтларни Қуйи Чирчиқ туманига кўчириб ўтқазишга розилик билдирди

Жорий йилнинг 15 июн куни Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, «Қипчоқ» кўчасида қурилаётган ер усти метросининг 14-бекати ҳудудида жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди. Тадбирдан мақсад ушбу қурилишнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга эътибор қаратиш бўлди.

eco.gov.uz

Бугунги кунда Сергели ва Янгиҳаёт туманлари ҳудудидаги ер усти метро линиялари қурилиш ишларининг 2-босқичи амалга оширилмоқда. Қурилиш остига умумий миқдорда 17 та дарахт тушган. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ капитал қурилиш дирекцияси бу дарахтларни сақлаб қолиш ва қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа жойга кўчириб ўтқазиш мақсадида ваколатли орган ҳисобланмиш Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармасига мурожаат қилган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида қурилиш остига шумтол, чинор, ёнғоқ каби дарахтлар тушгани аниқланди. Уларни кўчириш мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида бу ишга экологлар, Ўрмон хўжалиги агентлиги мутахассис ва олимлари жалб этилди.

eco.gov.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 464-сонли қарорига мувофиқ, агротехник қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳар бир кўчирилган дарахт ўрнига метронинг ободонлаштириш қисмига 10 туп кўчат экиш ҳамда уларни икки йил давомида парвариш қилиш бўйича кўрсатма берилди. Кўчириб ўтқазилган дарахтлар қуриб қолган тақдирда ҳар бир қуриган дарахт ўрнига қиймати кам бўлмаган 100 туп дарахт кўчатини экиш ва уч йил давомида парвариш қилиш, шу билан бирга, етказилган зарарни қоплаш шартлари қўйилди.

Тадбирда қурилиш кечаётган ҳудудга туташ манзилда яшовчи маҳаллий аҳоли, экофаоллар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Экология вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов, Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов сўзга чиқишди. Шундан сўнг «Max Processing» МЧЖ вакили Татяна Югай «Дарахтларни кўчириб ўтқазиш методикаси» мавзусида тақдимот қилди.

eco.gov.uz

Бундан ташқари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи ўринбосари Азиз Абдиев метро линиялари қурилишининг ижтимоий аҳамияти ва лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берди. Унинг маълумотларига кўра, метро йўлининг ишга тушиши натижасида «Қўйлиқ-Сергели» йўналишида кунлик ҳаракатланаётган автомобиллар сони 32 мингтага қисқаради. Автомобилда ёқилғи сарфи 38,5 минг литрга камаяди. Муҳими, атроф-муҳитга автомобиль транспортидан ажраладиган зарарли газлар кунлик 3,7 тоннага камаяди. Йўловчиларнинг ушбу йўналиш бўйича манзилга етиб олиш вақти 30 дақиқага тежалади. Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг «Қўйлиқ-Сергели» йўналишида йўловчи транспорт оқими 12 фоизга камаяди.

eco.gov.uz

Аҳоли инфратузилмавий қулайликларни инобатга олиб, дарахтларни Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, «Сергели» маҳалласига кўчириб ўтказишга рози бўлди. Шунингдек, «Қипчоқ» кўчасида қурилаётган ер усти метроси ҳудудида ҳам яшил ҳудуд барпо қилиниши айтилди.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 230
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 533
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 560
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 424
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 274
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 596