11:09 | 18.06.23 180

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш: кимлар қай тартибда бундан фойдалана олади?

Қонун билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар рўйхати кенгайтирилди.

Шавкат Мирзиёев 16 июн куни «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Қонунни имзолади. Ушбу Қонуннинг мақсади давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қонун билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар рўйхатига фуқаролик, маъмурий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни киритиш орқали фуқароларнинг бепул юридик ёрдам олиш имкониятлари кенгайтирилди.

Қонунга мувофиқ, қуйидаги жисмоний шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга:

1. кам таъминланган шахслар, агар улар:

  • фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар;
  • маъмурий ишлар бўйича аризачилар;
  • маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар;
  • жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек маҳкумлар бўлса;

2. руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;

3. ўз ҳуқуқлари бузилган, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;

4. Жиноят-просессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам қай тартибда олинади?

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида махсус ваколатли давлат органига (Адлия вазирлигига) оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Ариза махсус ваколатли давлат органига келиб тушган кундан эътиборан 3 иш куни ичида кўриб чиқилади (Жиноят-просессуал кодексида назарда тутилган, жиноят ишлари бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган ҳоллар ва муддатлар бундан мустасно).

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилади.

Махсус ваколатли давлат органининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарори ёки адвокат тайинлаш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими «Юридик ёрдам» ахборот тизимида рўйхатга олинганидан кейин тизим адвокатни автоматик равишда танлайди.

Адвокатга Ҳукумат томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда тўлов амалга оширилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач, яъни 2023 йил 18-центабрдан кучга киради.


Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 205
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1118
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 403
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 776
Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

12:06 | 21.09.23 438
Наманганда содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди — видео

Наманганда содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди — видео

11:46 | 21.09.23 982