11:30 | 18.06.23 1257

Тест топшириқларининг қийинлик даражаси ва уларнинг тақсимоти маълум қилинди

Мажбурий фанларнинг топшириқлари осон даражада бўлади

Тест топшириқларининг қийинлик даражаси ва уларнинг тақсимоти эълон қилинди.

Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги мутахассислари «Абитуриент-2023» кўрсатувида маълум қилди.

Мутахассислик фанларидан тест варианти 3 та қийинлик даражасидаги (осон, ўрта, қийин) тест топшириқларидан шакллантирилади:

  • осон даражадаги– 15-25% оралиғида;
  • ўрта даражадаги– 50-70% оралиғида;
  • қийин даражадаги тест топшириқлари – 15-25% оралиғида бўлади.

Мажбурий фанлардаги тест топшириқларининг барчаси осон даражада бўлади.