20:30 | 19.06.23 1460

Андижонда 13 ва 12 ёшли болалар сувда оқиб кетди

Болалардан бирининг жасади топилган

2023 йилнинг 13 июн куни 13 ёшли бола ҳамда шу кўчада яшаган 12 ёшли бола Олтинкўл тумани Андижон МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи сувда оқиб кетганлиги аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ФВБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 14 июн куни 13 ёшли боланинг жасади топилди.

Ҳозирда Андижон вилояти ФВБ Ёнғин-қутқарув отрядининг сувда қидирув гуруҳи томонидан сув остида қидирув ишлари олиб борилмоқда.