21:06 | 19.06.23 1058

Қашқадарёда фуқаронинг шахсий маълумотларини тарқатмоқчи бўлган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида С.Р. исмли аёл фуқаро А.Ю.га ўзининг қўл телефони хотирасида унга тегишли шахсий фото ва видео тасвирлар борлигини айтиб, ушбу шахсий маълумотларни интернет тармоқларида тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига олдиндан талаб қилган 118 млн сўмни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёни бошланган.