13:18 | 19.06.23 3365

Энди мактаб битирувчиларига электрон шаҳодатнома берилади

Шаҳодатномалар ҳар йили 20 июнга қадар топширилади

Мактаб битирувчиларига шаҳодатномалар электрон шаклда берилади. Бу ҳақда Таълим назорати Ахборот хизмати маълум қилди.

Битирувчилар ҳақидаги маълумотлар «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизимига киритилади ва  ушбу маълумотлар таълим ташкилоти директори томонидан электрон платформа орқали тасдиқланади.

Битирувчи ҳақидаги маълумотлар таълим ташкилоти директори томонидан электрон платформа орқали тасдиқлангандан сўнг шаҳодатнома автоматик тарзда шакллантирилади ва унга QR-код тасвири туширилади.

Шаҳодатномалар битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилади.

Битирувчи «Электрон шаҳодатнома» платформасига ID-карта, паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома серияси ва рақамини киритиб шаҳодатномасини бепул юклаб олади.

Интернет етиб бормаган олис ва чекка ҳудудларда жойлашган таълим ташкилотларига шаҳодатномалар электрон платформадан юклаб олиниб, чоп этилган ҳолда тақдим этилади.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 349
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 641
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 621
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 472
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 338
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 663