Тошкентда янги Chery Arrizo 6 Pro моделининг йирик тақдимоти бўлиб ўтди
Машиналарнинг нархлари эълон қилинди
16 июн куни Chery брендининг янги Arrizo 6 Pro автомобили тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари рақамли технологиялар, интеллект, статус ва қулайлик жамланган прогрессив ҳашамат оламига йўл олди.
Етакчи эртанги кун брендининг тасаввурини ўзида мужассам этган янги седан эди. Меҳмонлар автомобилнинг афзалликларини очиб берувчи уникал шоу форматида келажак тарафдорлари ва рақамли фаолиятнинг бир қисмига айланди.
6 июн куни автомобил журналистлар ва блогерларга премера олдидан махсус тест-драйвда тақдим этилганди. Энди автомобил кенг жамоатчиликка шаҳар услубидаги ёпиқ ижтимоий тадбир форматида намойиш этилди.
Тақдимот учун картинг маркази базасида жой тайёрланди. Тадбир мазмуни янги Chery Arrizo 6 Pro’да «Келажак технологиялари» консепсиясини ўзида акс эттиради. Атроф-муҳит бир нечта экран, ёруғлик узаткичлар ва контур ёриткичлари эвазига синхрон равишда ўзгартирилди.
Тақдимот бренд вакилларининг табрик ва нутқи билан бошланди. Chery International вакили Гун Сзимин ва Chery Uzbekistan бренди директори Вячеслав Василев янги Arrizo 6 Pro ҳақида, шунингдек, Ўзбекистонда барча янги моделларни йиғиш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
Chery Tiggo 8 Pro Max харидорларидан бири ҳам саҳнадан нутқ сўзлади. У янги машинасидан жуда мамнун эканини айтиб, унинг қулайлиги ва замонавийлигини алоҳида қайд этди. Харидор Черйъга барчани бир нуқтага бирлаштириб, ўзини Chery оиласи каби ҳис қилишга ёрдам берган «With Chery With Love» лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирлар учун миннатдорчилик билдирди.
Шоунинг кулминатсион нуқтаси оқшом қаҳрамони — янги Arrizo 6 Pro’нинг ажойиб кўриниши бўлди. Блогерлар рус ва ўзбек тилларида автомобил тақдимотини ўтказиб, унинг хусусиятлари ва энг сўнгги технологиялари ҳақида маълумот берди.
Маълумотларга бой премерадан ташқари меҳмонлар ва автомобилнинг биринчи харидорлари ноёб совринлар ўйинида иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, тадбир иштирокчилари учун асосий саҳнада кўнгилочар шоудан ташқари бир нечта интерактив ҳудудлар ташкил этилган. Кечанинг ҳедлайнери эса реп ижрочиси Шохрух бўлди. Ишонч билан айтиш мумкинки, тадбир Черй бренди ва бутун Ўзбекистон автомобил саноати учун йилнинг асосий воқеасига айланди.
Arrizo 6 Pro — Ўзбекистонда йиғилган биринчи Chery бренди седани. Технология, дизайн, фунсионаллик ва уланишнинг узлуксиз уйғунлиги билан автомобил ҳайдовчини ҳам, йўловчини ҳам қувонтиради. Янги Chery Arrizo 6 Pro сотуви 1 июн куни бошланган.
Автомобиллар барча расмий Chery дилерлик марказларида, шунингдек, Самарқанд Дарвоза ва Compass mall савдо марказларида тақдим этилмоқда.
Чиройли хамда қулай седаннинг нархи қуйидагилардан иборат:
Арризо 6 Про Comfort – 254 900 000 сўм;
Арризо 6 Про Intelligence – 289 900 000 сўм.
Arrizo 6 Pro учун бепул тест-драйв хизмати Ўзбекистондаги барча Chery дилерлик тармоқларида мавжуд.
Бепул тест-драйвга ёзилиш учун ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин. Биз билан алоқа: (71) 276 55 55
Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:
Реклама