15:42 | 19.06.23 719

Ўзбекистонда 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-она назоратисиз чўмилиши мумкин эмас

Сув ҳавзаларида чўмилиш қоидалари эълон қилинди

12 ёшгача болаларнинг ота-оналар назоратисиз чўмилиши тақиқланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:

  •  тақиқловчи белгилар ва «Хавфли!», «Чўмилиш тақиқланади!», «Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!» сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
  • тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;
  •  моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;
  •  техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва буйтўсиқларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
  • сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
  •  алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;
  • сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;
  •  ёлғон тревога сигнали бериш;
  •  вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;
  •  сузиш учун автомобил камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;
  •  пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;
  •  кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;
  • сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;
  • 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
  • шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;
  • овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
  •  товуш баландлиги 90 ДБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;
  •  қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.