Андижонда электр истеъмолчиларидан йиғилган 738 млн сўм ўзлаштириб юборилди
Жиноят туман электр таъминоти масъул шахслари томонидан амалга оширилган
Андижон вилояти Пахтаобод туманида электр таъминоти учун истеъмолчилардан ундирилган 738 млн сўм маблағ ўзлаштирилганлиги аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими томонидан «Ўзэнергоинспекция» Андижон ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилди. Ўтказилган текширувда «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Пахтаобод туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари 2020-2022 йиллар ва жорий йилнинг 3 ойи давомида электр таъминоти учун истеъмолчилардан ундирилган 738 млн сўмни кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди.
Текширув жараёнида етказилган зарарнинг 315 млн сўми ундирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.