10:54 | 20.06.23 964

Мактабларда махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари жорий этилади

Бу бўйича янги қарор қабул қилинди

Мактабларда махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари жорий этилади. Бирламчи бўғин тиббиёт муассасаларида 2023 йил охиригача Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг руҳий ҳолат бузилишларида ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар дастури амалиётга жорий қилинади.

Унга кўра:

  • руҳий ҳолат бузилишини тиббиётнинг бирламчи бўғинининг ўзида эрта аниқлаш ва даволаш чоралари кўрилади;
  • бирламчи бўғин тиббиёт муассасалари шифокорлари ва бошқа тиббиёт ходимларининг руҳий ҳолати бузилган шахсларни клиник баҳолаш, даволаш ва кузатиб бориш бўйича кўникмалари ривожлантирилади ва билимлари оширилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорликда ўқувчиларда ўзини ўзи бошқариш, мураккаб ҳаётий вазиятларни енгиб ўтиш кўникмаларини шакллантириш, депрессия, хавотирли ҳолатлар ва суицидларнинг олдини олиш бўйича махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари йўлга қўйилади. Social Emotional Learning, SEL умумий ўрта таълим муассасаларида мактаб дастуридаги мавжуд фанлар ва дарсдан ташқари ташкиллаштирилади.

 


Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 144
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1064
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 387
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 757
Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

12:06 | 21.09.23 423
Наманганда содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди — видео

Наманганда содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди — видео

11:46 | 21.09.23 961