Тошкентнинг 7 та туманида электр энергияси ўчирилди
Масъуллар таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтди
Тошкент шаҳрида модернизация ва реконструкция ишлари сабаб еттита тумандаги 12та МФЙнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида бугун, 20 июн куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Чилонзор туманининг: «Қозиробод» ҳамда «Кўркам» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Янгиҳаёт туманининг: «Хўжаучқун» ва «Виқор» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Шайхонтоҳур туманининг: «Чорсу» ва «Белтепа» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Бектемир туманининг: «Нурлийўл» ва «Забардаст» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Яшнобод туманининг: «Миришкор» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Мирзо Улуғбек туманининг: «Мевазор» ва «Заковат» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
- Учтепа туманининг: «Нишабариқ» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтилди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.