17:30 | 20.06.23 932
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди
Кўрсатилган вақтлар қуёш чиқишидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланган
Мусулмонлар идораси Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтларини маълум қилди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июн куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилиши айтилди.
Республиканинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда бошланади:
- Андижон 05:10
- Наманган 05:10
- Фарғона 05:10
- Тошкент ш. 05:15
- Тошкент в. 05:20
- Сирдарё 05:25
- Жиззах 05:30
- Самарқанд 05:35
- Навоий 05:40
- Қашқадарё 05:40
- Бухоро 05:40
- Сурхондарё 05:40
- Хоразм 05:50
- Қорақалпоғистон 05:50
Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланган.