Мушукни ёқиб юборган шахсларга чиқарилган ҳукм ўзгартирилади
Ҳуқуқбузарларга расмийлаштирилган маъмурий баённома мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилиши айтилди
Фарғонада мушукни тирик ҳолатда ёқиб юборишга алоқадор бўлган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси билан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинган эди.
Аммо, Қувасой шаҳар прокурорининг протести билан юқоридаги қарор бекор қилинди.
Ҳозирда ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисми (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) ҳамда 189-1-моддаси (Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан расмийлаштирилган маъмурий баённома мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилиши айтилди.