9:06 | 21.06.23 1105

Самарқандда 55 йиллик Қайрағоч дарахтлари кесиб ташланди

Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 744 млн 642 минг сўм зарар келтирилган

Самарқанд вилояти, Булунғур туманида дарахтларни кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик аниқлангани хабар берилмоқда.

eco.gov.uz

Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Натижада Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент – Самарқанд М-39-автомагистрал йўли ёқасида яшил белбоғ шаклида экилган қарийб 50-55 йиллик 9 туп қайрағоч дарахтлари кесиб ташлангани аниқланди.

eco.gov.uz

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 744 млн 642 минг сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлди.

Далилий ашёлар ва тегишли ҳужжатлар тўпланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Республикамизда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига қарши мораторий жорий этилиши муносабати билан дарахтларни тегишли рухсатларсиз кесиш қатъиян ман этилади.