21:06 | 21.06.23 1941

5 ойда 195 минг ўзбекистонликлар хорижга чиққан —Статистика агентлиги

2023 йилда 1,6 млн нафар фуқаро туристик мақсадларда сафар қилган

5 ойда 195 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан. Бу ҳақда Статистика агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, 2023 йилнинг январ-май ойларида 1,6 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

2023 йилнинг 5 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари:

  • қариндошларни йўқлаш — 1,4 млн киши;
  • дам олиш — 195 минг киши;
  • ўқиш мақсадида — 17,1 минг киши;
  • даволаниш — 10,8 минг киши;
  • хизмат юзасидан — 5,5 минг кишини ташкил этади.