15:42 | 21.06.23 1463
Сурхондарёда темир йўлга чиққан «Жигули»ни поезд уриб кетди
Тўқнашувга машина ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган
Ижтимоий тармоқда поезд «Жигули»ни уриб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти маълумот берди.

21 июн куни соат 08:10 ларда «Термиз-Сариосиё» шаҳарлараро қатновчи йўловчи поезди «Қумқўрғон-Элбаян» темир йўл бекатлари оралиғида кетаётган вақтида ушбу бекатларнинг қўриқланмайдиган кесишмасидан 67 ёшли шахс ўзига тегишли бўлган ВАЗ-2107 автомашинасида ўтган.
Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида поезд машинани уриб юборган.
«Тан жароҳати олганлар йўқ. Йўловчи поезди соат 08:12 да тўхтаб, соат 08:50 да ўз ҳаракатини давом эттирди», — дейилади хабарда.