13:18 | 21.06.23 871
Тошкентнинг қатор ҳудудларида электр энергияси ўчирилди
Бунга таъмирлаш ишлари сабаблиги айтилди
Бугун, 21 июн Тошкент шаҳрининг қатор туманларидаги МФЙларнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 21 июн куни истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Юнусобод тумани: «Кулол» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;
- Яккасарой тумани: «Х. Сулаймон» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;
- Сергели тумани: «Кенгмакон» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Миробод тумани: «Файзобод» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача.
Шунингдек, хабарда юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги ҳам маълум қилинган.