16:18 | 22.06.23 1466

150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш адолатдан эмас — Танзила Нарбаева

Сенат ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини қайтадан кўриб чиқди

Сенатнинг 42-ялпи мажлисида «Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Қонун муҳокама қилинди.

Ҳозирда, ижро ҳужжати бўйича қарздор шахс қарздорликни ўз вақтида тўламаса, МИБ томонидан:

  • фуқароларга нисбатан БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача (330 минг сўмдан 1 млн 650 минг сўмгача);
  • мансабдор шахсларга 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) жарима қўлланилади.

Ҳужжатларда қарздор тўлаши керак бўлган сумма жариманинг энг кам миқдоридан кам бўлса ҳам, жарима миқдори ўзгармайди. Бу эса, қарздорларнинг шикояти кўпайишига сабаб бўлаётгани айтилди.

Сенатда муҳокама қилинаётган қонун ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўлланиладиган жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлмаслиги ҳақида норма киритилди.

150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш – бу адолатдан эмас, деди Танзила Нарбаева.

Сенат Раиси томонидан, бундай амалиёт янги конституциявий қоидага мутлақо зидлиги айтилди. Қонун сенаторлар томонидан маъқуллангани маълум қилинди.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 333
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 627
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 613
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 460
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 331
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 645