«1хBet» асосчиларидан бири Сергей Каршков вафот этди
У Россияда ноқонуний қимор ўйинларини ташкил қилишда айбланган
Россия тергов қўмитаси «‘1хBet’ асосчиларидан бири» деб ҳисоблаган 42 ёшли россиялик бизнесмен Сергей Каршков вафот этди. Унинг ўлими ҳақида Toonbox анимация студияси асосчиси Павел Мунтян хабар берди. У You tube тармоғида «Mr. Freeman» номи билан машҳур.
«Мен бунга ишонолмайман… томоғимда бир нима тургандек. Бу шунчаки бўлиши мумкин эмас! Қандай қилиб? Серёга мен билган энг яхши спортчи ва соғлом одамлардан бири эди! Худди буқа каби эди! Мен Швейцарияга текширув учун бордим … Томография суюқлиги ва ундан кейинги томография текшируви аввал аллергияга, кейин комага, кейин эса ўлимга олиб келди», — деб Павел Мунтян ўз Facebook саҳифасида ёзган.
Маълумот ўрнида, Каршков 1980 йилда Киев вилоятида туғилган. У Брянскга кўчиб ўтиб, Брянск вилояти ИИБда кибер жиноятчиликка қарши кураш бўлимига бошчилик қилган. 2020 йилда Россия тергов қўмитаси томонидан Каршковга нисбатан қимор ўйинларини ноқонуний ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги жиноят иши бўйича қидирув эълон қилинган.
Тергов маълумотларига кўра, Каршков ва Брянскнинг яна икки фуқароси Дмитрий Казорин ва Роман Семиохин 2014-2019 йилларда ноқонуний қимор фаолияти давомида «1xBet» ни яратиб, 63 миллиард рублдан ортиқ даромад олишган. Сўнгги йилларда эса Сергей Каршков Кипрда яшаган эди.