Фарғонада машинадан 900 АҚШ доллари ўғирлаган вояга етмаган шахс ушланди
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган
Қўқон шаҳрида машина салонидан 900 АҚШ доллари ўғирлаган вояга етмаган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Қўқон шаҳрида фуқаро Д.О. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 10 июн куни номаълум шахс Т.Малик кўчаси олдида қаровсиз қолдирилган Mercedes Sprinter русумли автомашинаси салонидан 900 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ж.И. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.