10:32 | 22.06.23 2509

Наманганда электрик ток уриши оқибатида вафот этди

Воқеа савдо марказидаги кондиционерни тузатиш вақтида содир бўлган

Жорий йилнинг 13 июн куни соат 20:40 ларда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида фуқаро электр токи уриши оқибатида вафот этгани айтилди. Бу ҳақда Bugun.uz га Янгиқўрғон туман прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Янгиқўрғон тумани, Қорасув МФЙда 2000 йилда туғилган фуқаро Й.Я. махаллий электр ускуналарини тузатувчи уста бўлиб ишлаб келган. У тумандаги Юксалиш МФЙда жойлашган «Assalom savdo lux» МЧЖга қарашли озиқ-овқат дўконидаги кондиционерни тузатиш учун келган вақтида, дўкон ташқарисида жойлашган кондиционернинг ташқи қисмини тузатиш учун очган пайтда, электр токи уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Терговга қадар текшириш давомида, воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳум Й.Я.га тегишли бўлган 1 дона омбур, 2 дона отвёртка, 1 дона электр токини ўлчовчи мослама ва дўкондаги видео кузатув мосламасидаги видео ёзувлар тегишли тартибда олиниб, улар кўздан кечирилган ҳамда текширув материалига қўшилган.

Марҳум Й.Я. ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинлангани айтилди.

СТЭБ Янгиқўрғон туманлараро бўлимининг дастлабки хулосасига кўра, Й.Я. ўлими, электр токи таъсиридаги организмнинг умумий асфиксияси, ўнг қўл кафт, чап оёқ кафт соҳалари электр тамғалари таъсирида юзага келганлиги, унинг тана қисмларида тан жароҳатлар мавжуд эмаслиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат бўйича ишга алоқадор 8 нафар шахслардан тушунтириш хати олингани билдирилди.

Шунингдек, хабарда, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ва «Uz Energo» инспекцияси Наманган худудий бўлимидан малакали мутахасислар жалб қилиниб, терговга қадар текшириш олиб олиб борилаётгани айтилди.

 Прокуратура терговга қадар текшириш якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланишини билдирди.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 384
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 674
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 632
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 480
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 342
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 669