10:41 | 22.06.23 1006

Тошкентнинг қатор кўчаларида электр энергияси ўчирилди

Таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилди

Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг қатор кўчаларида электр энергияси вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди.

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бугун, 22 июн куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Олмазор тумани: «Пахта» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
  • Юнусобод тумани: «Сандиқ қўрғон» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
  • Яшнобод тумани: «Жарбоши» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани: «Гулсанам» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилди.

Мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўралди.