18:42 | 23.06.23 947

Андижонда захирадаги ер майдонини олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

У 8 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган

Андижоннинг Хўжаобод туманида захирадаги ер майдонини олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хўжаобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам худди шундай жинояти учун судланган Р.К. фуқаро О.А.нинг ишончига кириб, унга туман ҳудудидаги 8 сотих захирадаги ер майдонини туман кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб олиб бериш эвазига 8 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.