10:18 | 23.06.23 2041

Болалар Омбудсманидан 11 ёшли бола ёрдам сўради

Бола онаси томонидан 3 марта руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган

11 ёшли бола Болалар Омбудсманидан ёрдам сўради.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А.Юнусованинг шахсий қабулига 11 ёшли бола бувиси билан бирга келиб, онаси билан яшайдиган уйдан бувисиникига қочиб кетганлигини айтган. Опаси, акаси ва синглиси онаси билан қолганлигини ҳамда отаси вафот этганлигини маълум қилди.

Бола уч марта руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Унинг сўзларига кўра, онаси билан карта ўйнашганида карта тушиб кетганлиги учун онаси пичоқ билан кўкрак қафасига урган, танасида пичоқ ўрни чандиқ бўлиб қолган.

Шу билан бирга, 11 ёшли бола мактабга бора олмаслиги, ўқишни билмаслиги, бувиси билан яшашни хоҳлашини айтган. Шунингдек, онаси доим ароқ ичиб, унга нисбатан ёмон муносабатда бўлишини маълум қилган.

2023 йилнинг 16 июн куни ҳолатни жойига чиқиб ўрганиш учун Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А.Юнусова, Бола ҳуқуқларини таъминлаш сектори вакили ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоли боланинг онаси Ф.Р.нинг уйига борилди. Она ўзини одобсиз тутиб, хонадон эшигини очмасдан, барчани ҳақоратлаб, кетишларини талаб қилган.

Ҳолат юзасидан тезкорлик билан ҳамкор ташкилот ходимлари билан ишлар олиб борилди. Шу куни Ф.Р.нинг спиртли ичимликлар таъсирида бўлганлиги ва бу ҳолат кўпдан бери давом этиб келаётганлиги, уйининг санитария ҳолати қониқарли эмаслиги ва қарамоғида бўлган болалари ғамҳўрликсиз ва қаровсиз қолганлиги аниқланди.

Аёл даволаниш учун тиббий муассасага жойлаштирилди. Болалар онаси даволаниб қайтгунча Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Болаларга ҳуқуқий, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

Маълумот ўрнида, давлат боланинг шахси, уй-жойи дахлсизлигини, хат-хабарлари сир тутилишини таъминлайди ҳамда болани эксплуатация ва зўравонликнинг барча шаклларидан, шу жумладан жисмоний, руҳий ва жинсий зўравонликдан, қийноқларга солишдан ёки шафқатсиз, қўпол ёхуд инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан, шаҳвоний шилқимликлардан, ҳуқуқбузарликлар ва ғайриижтимоий ҳаракатлар содир этишга жалб этилишидан ҳимоя қилади.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 400
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 247
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 197
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 290
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 634