13:18 | 23.06.23 1066

Дам олиш кунлари Кавказдан салқин ва нам ҳаво массаси кириб келади

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши айтилди

Ўзгидромет томонидан якшанба куни Ўзбекистонга Кавказ ҳудудидан нисбатан салқин ва нам ҳавонинг яна бир қисми кириб келиши айтилди.

Хабарда айтилишича, Республика бўйича булутлилик кучаяди, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкинлиги билдирилди.

Ҳарорат яна 2-4 даражага, ёз фасли учун қулай бўлган +31°..+34° гача, жанубда баъзи жойларда +38°..+40° пасаяди. Салқин ҳаво кечаси ва эрталаб сезилади, кечаси ҳарорат 15°-18° гача пасаяди.

24-25 июн кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда.

24-25 июн кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши таъкидланди.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, шанба куни кечга томон ва якшанба куни шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-24 июнда +34°..+36°, 25 июнда +31°..+33° бўлади, — дейилади Ўзгидромет хабарида.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 394
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 243
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 194
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 290
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 630