21:06 | 23.06.23 2117

Тошкент вилоятидаги яна бир ғалла майдонида ёнғин содир бўлди

ФВВ ёнғиндан сақлаш ишларига маъсулият билан қарашни сўради

Бугун, 23 июн куни соат 11:33 да Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Саид ота» МФЙ ҳудудидаги йўл ёқасида тахминан 15 га ғалладан бўшаган ер майдонда ёнғин содир бўлганлиги айтилди.

Хабарда айтилишича, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:56 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:10 да ўраб олинган ва 14:10 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилди.

Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча деҳқонлар, фермерлар ва фуқаролардан ғалладан бўшаган ер майдонларини ёнғиндан сақлаш ишига масъулият билан қарашларини сўради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Чиноз туманида ҳам ғалладан бўшаган ер майдонида ёнғин содир бўлгани хабар берилган эди.