17:30 | 01.07.23 1654

Солиқ мобил иловаси орқали тўланган жами кешбэклар 1 трлн 203 млрд сўмдан ошди

Июнда 41,4 млрд сўм кешбэк тасдиқлаб берилган.

Солиқ қўмитаси шу йилнинг май ойида 2,3 миллионга яқин истеъмолчилар томонидан 134,3 миллиард сўм кешбэк йиғилгани, шундан 25 июнда 1,6 миллионга яқин истеъмолчига 41,4 млрд сўм кешбэк тасдиқлаб берилганини маълум қилди. 26 июн куни яна 909 мингдан ортиқ истеъмолчига 60,9 млрд сўм кешбэк тасдиқланган.

Тасдиқланиш жараёнида кешбэкни банк картасига ўтказиш 26 июн 23:00 дан 27 июн 10:00 га қадар тўхтатиб турилган, 27 июн куни соат 10:00 дан бошлаб банк картасига ўтказиб олиш мумкин бўлган.

Қўшимча қилинишича, Солиқ қўмитаси чекни рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсдан унинг ҳақиқий харидлари тўғрисидаги тасдиғини сўраб олишга, харид ҳақиқатда ушбу жисмоний шахс томонидан амалга оширганлиги шубҳали бўлган тақдирда кешбэк қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.