16:00 | 05.07.23 1037

United Cement Group Ўзбекистондаги заводларида ЭСГ стандартларини жорий қилмоқда

ЭСГ стандартлари атроф-муҳитга ҳамда юқори ижтимоий масъулият, самарали ва шаффоф корпоратив бошқарувни ўз ичига олади.

United Cement Group Ўзбекистондаги заводларда ЭСГ стандартларини жорий қилмоқда. ЭСГ стандартлари ёки барқарор ривожланиш стандартлари ҳисобланиб, улар атроф-муҳитга масъулиятли муносабат, юқори ижтимоий масъулият, самарали ва шаффоф корпоратив бошқарувни ўз ичига олади.

ЭСГ стандартларига риоя қилиш — ҳозирги замонда бизнес юритишнинг асосий шарти. Бу, айниқса, йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларида муҳим аҳамиятга эга. United Cement Group мазкур йўналишларнинг ҳар учала стандартларига содиқ. ЭСГ стандартлари корхоналарга муваффақиятли ривожланиш, ресурслар ва инвестисияларни тўғри тақсимлаш, ходимларнинг турмуш шароитларини яхшилашга ёрдам беради. Ҳозирги кунда бизнеснинг ЭСГ бўйича юксак баҳоси уч тоифадаги ривожланиш стандартларидан иборат. Булар — экологик, ижтимоий ва бошқарув соҳалари, — дейди United Cement Group холдингининг бош директори Серик Уканов.

Маълумот учун, цемент ишлаб чиқаришнинг экологик талабларга жавоб бермаслиги ускуналар эскириши, маҳаллий ва халқаро экологик меъёрлар ҳамда фаолиятда энергия самарадорлиги стандартларига риоя этилишига боғлиқ. United Cement Group холдинг бошқарувидаги барча корхоналар энергия самарадорлигини ошириш ҳисобга олинган ҳолда яшил иқтисодиётнинг жаҳон стандартлари асосида модернизация қилинган. UCG маълумотларига кўра, холдинг таркибидаги қуруқ усулда ишловчи корхоналарнинг газ истеъмоли модернизация натижасида 9,5 фоизга камайди.

UCG холдингининг пўлат саноатидан чиқадиган суюқ иссиқ шлакларни қайта ишлаш бўйича PRO FARRO қўшма корхонаси лойиҳаси атроф-муҳитни асрашга қўшган муҳим ҳиссасидир. Қайта ишлаш натижасида олинган янги маҳсулотдан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин. Ушбу технология имкони борича чиқиндисиз ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, яъни шлакдан энг кўп миқдорда металл ажратиб олиш ва ундан пўлат ишлаб чиқаришда фойдаланиш имконини беради. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши ерларни эгаллаётган ва атроф-муҳитни ифлослантираётган шлакли чиқиндиларни минималлаштиришга ёрдам беради. УCГ корхоналарининг экологик масъулият соҳасига, шунингдек, чучук сувни асраб-авайлаш, чиқиндиларни бошқариш ва атроф-муҳит биологик хилма-хиллиги мониторингини юритиш ҳам киради.