18:21 | 06.07.23 11734

Бухорода банк ходими 41 кишининг пластик картасидан пул ўғирлагани аниқланди

21 ёшли банк ходими пенсия ва нафақа пуллари сифатида тўланиши керак бўлган 21 миллион сўмдан зиёд пулни ишлатиб юборган.

Ички ишлар вазирлиги Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги банкнинг 21 ёшли ходими 41 кишининг пластик картасидан 21 миллион сўмдан зиёд пулни ўғирлагани ҳақида хабар берди.

Ички ишлар бўлими бошлиғи номига жабрланганларнинг бири банк картаси ҳисобидан пуллар йўқолгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс банк ходими экани аниқланган. Ходим 2022 йил ноябр ойидан 2023 йил 29 май кунига қадар фуқароларнинг пенсия тўловлари, моддий ёрдам ва 2 ёшгача бўлган болаларнинг нафақа пулларини олиш мақсадида очилган 48 банк карталарининг 41 тасидан жами 21 миллион 900 минг сўм пулни ўғирлаб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Ушбу ҳолат юзасидан банк филиали сайёр касса кассирига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Қайд қилинишича, ўғирланган пулларнинг барчаси қопланиб, ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 384
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 679
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 632
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 482
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 342
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 674