18:47 | 06.07.23 35655

Фарғонадаги масжидда пичоқбозлик бўлди — видео

31 ёшли эркак 39 ёшли танишининг ортидан таҳоратхонага кириб, унинг бош, бел ва қорин қисмига пичоқ урган.

Фарғонанинг Данғара туманидаги Саид Аҳмад жомеъ масжиди таҳоратхонасида 31 ёшли эркак 39 ёшли эркак билан жанжаллашиб, унга пичоқ урган. Бу ҳақда Bugun.uz 17 июн куни хабар берганди. Кеча, 5 июл куни ижтимоий тармоқларда мазкур ҳодиса акс этган видео тарқалди.

Воқеа 15 июн куни содир бўлган. Оғзаки жанжалдан сўнг 31 ёшли эркак 39 ёшли танишининг ортидан таҳоратхонага кирган ва унинг бош, бел ва қорин қисмига пичоқ билан уриб, зарба берган. Шундан сўнг масжид ёнида жойлашган «Навбаҳор» МФЙ маъсуллари олдига кириб, бўлган воқеани айтиб берган. МФЙ ходимлари ҳодиса ҳақида Ички ишлар бошқармасига хабар берган. Жабрланувчи эса шифохонага олиб борилган.

Иккала эркак ҳам Қўқон шаҳри «Навоий» МФЙда истиқомат қилиб келган. Жанжалга нима сабаб бўлгани ва 31 ёшли эркакнинг дўстини пичоқлашга нима мажбур қилгани номаълум.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва айбланувчи эркак Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 400
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 247
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 197
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 290
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 634