16:12 | 06.07.23 5800

Самарқандда қайта таъмирланган туризм ва маданий мерос техникуми очилди

Техникумни яхши ва аъло баҳоларга битирган ўқувчилар «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида имтиҳонсиз, суҳбат асосида ўқишни иккинчи курсдан давом эттиришлари мумкин.

Самарқанд шаҳрида 4 июл куни Туризм ва маданий мерос техникумини қайта фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда нутқ сўзлаган «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ректори Азиз Абдуҳакимов техникумнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтган.

Фото: Азиз Абдукҳакимов Telegram-канали

Келгуси беш йилда туризм соҳасида меҳнат қилаётган малакали кадрлар сонини 500 мингдан ошириш мақсад қилинган. Қайд этиш керакки, техникумни яхши ва аъло баҳоларга битирган ўқувчилар ўз йўналишлари бўйича «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида имтиҳонсиз, суҳбат асосида ўқишни иккинчи курсдан давом эттириш имкониятига эга, – дейди Азиз Абдуҳакимов.

Техникумда 9 та касб ва мутахассислик бўйича таълим йўлга қўйилган:

  • Туризм;
  • Сервис ва туризм;
  • Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш;
  • Умумий овқатланиш хизматларини ташкил этиш;
  • Нон, нон маҳсулотлари, қандолат ва макарон ишлаб чиқариш;
  • Аэропорт хизматлари;
  • Бухгалтерия ҳисоби ва аудит;
  • Сартарошлик санъати;
  • Маданий мерос объектларини сақлаш ва уларни таъмирлаш устаси.
Фото: Азиз Абдукҳакимов Telegram-канали

Шунингдек, техникумда иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда таълим жараёни ташкил этилган. Жанубий Корея, Германия, Туркия, Болгария ва бошқа хорижий давлатлар билан ҳам халқаро алоқалар ўрнатилган. Техникумнинг ўқувчи ҳамда ўқитувчилари халқаро туризм ташкилотларида билим ва малака ошириб келмоқда.

Техникумда махсус устахоналар ҳам мавжуд бўлиб, ўқувчилар у ерда ўрганган билимларини амалиётда янада мустаҳкамлаш имконига эга.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 388
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 687
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 637
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 482
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 349
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 674