16:27 | 06.07.23 5594

Ўзбекистон 2023 йилда ўрикнинг рекорд даражадаги ҳосилини йиғиб олиши мумкин

Ўзбекистон ўрик экспорти бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллаши кутилмоқда.

Ўзбекистон 2023 йилда ўрикнинг рекорд ҳосилини йиғиб олиши мумкин. Бу ҳақда Fruchtportal таҳлилий платформа маълумотларига таяниб «Дунё» АА хабар бермоқда.  Бу эса, ўз навбатида, ўрик экспорти ҳажмининг ўсишига ва мамлакатнинг ушбу кўрсаткич бўйича жаҳон етакчилари сафига қайтишига ёрдам беради.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ўрик нархи тарихий энг паст даражада бўлиб, бундай кўрсаткич коронавирус пандемияси сабаб экспорт вақтинча тўхтатилган 2020 йилда қайд этилган. Мавсумнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон ўрик экспорти бўйича рекордни такрорлашга муваффақ бўлиб, 40 минг тоннага яқин маҳсулотни ташқи бозорларда сотган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,4 бараварга кўп.

Ўзбекистон мавсум давомида камида 65-70 минг тонна ўрикни ташқи бозорларга сотиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Маълум шароитларда экспорт ҳажми ҳатто 75 минг тоннадан ошиши ҳам мумкин. Ўзбекистоннинг мавсум якуни бўйича жаҳон бозорида янги ўрик экспорти рейтингида иккинчи ўринни эгаллаши, 2023 йилда Италия ва Испанияда ўрик ҳосили кутилганидан анча кам ва охирги йилларда ўртача кўрсаткичдан паст экани билан боғлиқ.

Ўзбекистонда ўрик мўл ҳосиллигини инобатга олган ҳолда мамлакат қуритилган ўрик мевалари ишлаб чиқаришни кўпайтириши ва мавсум давомида ушбу бозорга ҳам босим ўтказиши мумкин.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 1002
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 451
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 513
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1854
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 814
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1201