11:47 | 06.07.23 3612
Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш якунланди
Муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан 376 623 киши фойдаланган.
28 июн–5 июл кунлари Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, 1 июл ҳолатида муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан 376 623 киши фойдаланди. Улардан 101 031 нафари хорижда овоз берган.
Муддатидан олдин овоз бериш учун 10 784 та, шу жумладан мамлакатнинг 39 та чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкалари ташкил этилди.
Аввалроқ Марказий сайлов коммисияси томонидан Хорижий ОАВнинг 42 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилгани, сайлов бюллетенининг шакли тасдиқлангани ҳақида хабар берилганди.