15:52 | 06.07.23 29126

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари Хоразмдаги тайёрлаш марказида машқлар ўтказди

Ҳарбийлар яқин жангда бир-бирини ҳимоя қилган ҳолда жанговар қуролларни қўллаш, ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатишни машқ қилди.

Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари Хоразм вилоятидаги тайёрлаш марказида таҳсил олгани ҳақида хабар бермоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Ўқув курси дастурига мувофиқ икки давлат ҳарбий хизматчилари саҳрода чўл шароитида ниқобланиши ҳамда шахсий таркиб жойлашиши учун шароитларни яратиш, шартли ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва қўлбола тиббиёт буюмларини ясаш бўйича амалий машқларни бажарди.

Курс якунида бўлинмалар бир неча километрли разведка-қидирув ҳаракатларини амалга ошириб, йўналишда мавжуд сувли тўсиқлардан ўтишни амалда қўллади.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Икки давлат ҳарбийлари яқин жангда бир-бирини ҳимоя қилган ҳолда жанговар қуролларни қўллаш, ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатишни ҳам машқ қилди.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 364
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 235
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 188
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 288
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 620