21:46 | 07.07.23 35130

Bloomberg Ўзбекистон биржаси билан стратегик битим имзолади. Нега бу муҳим?

Bloomberg молиявий бозорлар, бизнес ва иқтисод бўйича ўзининг кенг қамровли ва ўз вақтида маълумотлари билан машҳур глобал молиявий янгиликлар ва маълумотлар провайдери ҳисобланади.

Ўзбекистон республика валюта биржаси (UZCE) делегациясининг Лондонга ташрифи доирасида Bloomberg билан стратегик битим имзолади. Унга кўра маркет-дата ва статистик маълумотлар, чет эл валюталари, давлат облигациялари, деривативлар, банклараро пул бозоридаги ўртача тортилган ҳажмлар ва нархлар бўйича котировкалар, шунингдек бошқа турдаги маълумотлар трансляция қилиниши кўзда тутилган.

Фото: UZCE

Банкир Telegram-канали ҳамкорлик муҳимлигига эътибор қаратмоқда. Канал муаллифларининг ёзишича, Bloomberg молиявий бозорлар, бизнес ва иқтисод бўйича ўзининг кенг қамровли ва ўз вақтида маълумотлари билан машҳур глобал молиявий янгиликлар ва маълумотлар провайдери ҳисобланади.

Агентлик муҳим таҳлилий маълумотлар билан ҳам бўлишади ва бу йирик хорижий инвесторлар учун зарур ҳисобланади.

Масалан, Bloomberg’да Қозоғистон биржаси ахборот ойнаси бор ва бу Қозоғистон иқтисодиётидаги вазият ҳақида тез ва самарали билиш имконияти ҳамдир. Бу эса инвестор ва трейдерлар учун муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон биржаси ахборот ойнаси очилиши, Bloomberg бозор маълумотларини доимий етказиб туриши инвесторларга Ўзбекистон молиявий бозори билан яхшироқ танишиш имконини беради. Натижада мамлакатга қизиқувчи инвесторлар ҳам кўпаяди.