22:08 | 07.07.23 36127

Шаҳар фаввораларида чўмилиш мумкинми?

Санэпидқўмита фавворалар сувида нимага чўмилиш мумкин эмаслигини тушунтириб берди.

Санэпидқўмита шаҳарларда одамлар гавжум жойлардаги фавворалар сувида чўмилиш мумкинмаслигини тушунтириб берди.

Маълум қилинишича, марказий фавворалар тозаланиб, ювилиб, тоза ичимлик суви қуйилади. Бироқ фавворадиги сув бир неча ҳафта давомида ёпиқ циклда айланади.

Ҳеч қандай хавф йўқдек туюлади. Лекин фавворанинг тоза бўлиб туюлишини  бутунлай инкор этадиган битта ҳолат мавжуд — у очиқ осмон остида, ва барча тирик мавжудотлар ва шамол учун очиқдир. Масалан, фаввора устидан бир қуш учиб ўтди ва у ахлатини сувга туширди. Қарабсизки сувда гелминт личинкалари кўпайишни бошлайди, — дейилади Санэпидқўмита маълумотида.

Шунингдек, қўмита яқин атрофда юрган кучукча фавворадан сув ичиши, унда чўмилиши ҳам мумкинлигини ва бунинг оқибатида сувга гелминт тухумлари қўшилишини қайд қилган. Бу эса фаввораларда чўмилган одам турли ичак ва тери касалликларини юқтириб олиши хавфини оширади.

Бундан ташқари, қўмита фавворалар суви бассейнлар суви каби зарарсизлантирилмаслиги, чўмилаётган одам фавворанинг силлиқ тубида сирпаниб йиқилиши, сувнинг тубида эса қаттиқ шикаст етказиши мумкин бўлган ўткир, қиррали мосламалар жойлашганлигига эътибор қаратмоқда.