19:52 | 07.07.23 50458

Ўзбекистон 11-13 июл кунлари Эрон ва Туркманистондан кириб келган иссиқ ҳаво оқимининг таъсирида бўлади

Жойларда ҳаво ҳарорати максимумлари +42 даражагача, чўл ва жануб ҳудудларида ҳароратнинг юқори қиймати +45 даражагача кўтарилиши мумкин.

Ўзбекистонда июл ойи ўртача иссиқ об-ҳаво билан бошланиб, 6-7 июл кунлари республиканинг бир қатор туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғди ва момақалдироқ кузатилди.

Ўзбекистонга 9-10 июл кунлари Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиб, ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди. Иссиқ об-ҳавонинг чўққиси 11-13 июл кунларига тўғри келади. Кундузи ҳаво ҳарорати +39…+42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +43…+45 даражагача кўтарилади.

13 июлдан Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига, 14 июлдан барча ҳудудларга, бу сафар Кавказдан салқинроқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат фони 3-5 даражага пасаяди. Энг сезиларли пасайиш Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кузатилади, бу ерда ҳаво ҳарорати 5-7 даражага пасаяди.

Фото: Ўзгидромет

Июлнинг охиригача ҳароратни қисқа муддатга кўтарилиши кузатилади, бироқ синоптиклар ушбу ойда аномал иссиқ кутмаяпти.

Маълумот ўрнида, Тошкентда 1997 йил 18 июл куни ҳаво ҳароратининг мутлақ максимуми кузатилиб, ҳарорат  +44,6 даражани ташкил этган. Бу қийматга яқин ҳарорат 1881 йил 6 июлда (+44,1 даража) ва 1983 йил 30 июлда (+44,5 даража) қайд этилган.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 309
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 605
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 606
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 449
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 309
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 632