Анжуманда ТИВ раҳбари Ўзбекистоннинг 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракати раислигига номзоди барча аъзолар томонидан қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига 2027—2029 йилларда раислик қилади
Бахтиёр Саидов Ўзбекистоннинг 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракати раислигига номзодини қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 5 июл куни Баку шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракати Мувофиқлаштирувчи бюросининг вазирлар йиғилишида иштирок этган.

Йиғилишда 93 давлат ва 11 та халқаро ташкилот делегациялари қатнашган бўлиб, унда мазкур тузилманинг қисқа ва узоқ муддатга мўлжалланган йўналишларини, минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилган.
Маълумот учун, Қўшилмаслик ҳаракати — ҳарбий-сиёсий блоклар ва гуруҳларда қатнашмасликни ўз ташқи сиёсатининг асосий йўли деб эълон қилган мамлакатларни бирлаштирувчи ҳаракат ҳисобланади.
Аввалроқ Баку шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракати Мувофиқлаштирувчи бюросининг вазирлар йиғилиши доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов билан музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берилганди.