12:54 | 07.07.23 29769

Жаҳон банки Ўзбекистонда иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш учун 46 млн АҚШ доллари грант ажратади

Грант Ўзбекистонга атмосферага иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга, энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантиришга ёрдам беради. Шунингдек, халқаро углерод бозорларига кириш имкониятини яратади.

Жаҳон банкининг янги кўп миллион долларлик гранти Ўзбекистон ҳукуматига атмосферага иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга, энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантиришга, шунингдек, халқаро углерод бозорларига кириш имкониятига эга бўлишга ёрдам беради.

«Ўзбекистоннинг энергетика соҳасини трансформация қилиш учун инновацион углерод ресурслари» лойиҳаси Жаҳон банкининг энергетика соҳасида эмиссияларни камайтириш бўйича давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида шу турдаги биринчи лойиҳасидир. Лойиҳа доирасида тақдим этилаётган 46 миллион 250 минг долларлик грант маблағлари энергия субсидияларини ислоҳ қилиш доирасидаги чора-тадбирларни рағбатлантириш учун ишлатилади. Улар энергия ресурслари истеъмолини ва иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга олиб келади.

Лойиҳа Ўзбекистонга «углерод кредитлари»ни (CО2 тонна эквивалентида ўлчанадиган, иссиқхона газлари эмиссияси қисқартирилган қисмининг миқдори) тўплаб бориш ва уларни халқаро углерод бозорларида сотиш имконини беради. Лойиҳа Ўзбекистон ва Марказий Осиёда Париж келишуви доирасидаги биринчи шундай халқаро ташаббус бўлиб, мамлакатга жаҳон углерод бозори механизмларидан фойдаланиш имкониятини беради.

Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланадиган янги лойиҳа Ўзбекистонга иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш бўйича Париж келишуви доирасида халқаро мажбуриятларини бажаришга ва халқаро углерод бозорларига киришга ёрдам беради.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2028 йилгача ҳар йили Ўзбекистонга энергия субсидияларини ислоҳ қилиш натижалари учун рағбатлантирувчи тадбирлар сифатида грант маблағлари ажратилиши режалаштирилган бўлиб, улар эмиссияларни тасдиқланган қисқариши учун ажратилади.

Прогнозларга кўра, лойиҳани амалга ошириш даврида Ўзбекистон эмиссияларни тахминан 60 миллион тоннага қисқартириши мумкин. Шундан тахминан 2-2,5 миллион тоннаси лойиҳа доирасида сотиб олинади. Қолган углерод бирликларини Ўзбекистон лойиҳа давомида яратилган ва синовдан ўтган тизим ва механизмлардан фойдаланган ҳолда халқаро углерод бозорларида сотиши мумкин бўлади.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 319
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 622
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 609
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 457
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 327
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 639